Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
1767
Бугун 18 ноябрь –давлатимиз рамзларидан бири бўлмиш байроғимиз қабул қилинганлигига 29 йил тўлди. Давлат байроғи том маънода юртдошларимиз учун ифтиҳор тимсолига айланган. Байроқ мустақил давлат эканимизни англатиб турувчи асосий белги ҳамдир.
Қашқадарёда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам мазкур санани кенг нишонлаш мақсадида “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим” мавзуси остида маънавий-маърифий тадбир уюштирилди. Тадбирда вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Л.Саодатова, Ўзбекистон миллий тедерадиокомпания катта муҳаррири З.Мирзаева, хонандалар ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар давлат байроғи мамлакатимиз суверенитетининг олий рамзи эканлигини, халқаро муносабатларга Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлишини, шунингдек ватан ҳиссини юракдан туйган ҳар бир инсон юрт байроғини муқаддас билишини йиғилиш иштирокчиларига алоҳида таъкидладилар ва ватанни тараннум этгувчи шеърлар, қўшиқлар тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.

 Шундан сўнг давлат байроғи акс эттирилган видеоролик тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.  Тадбир сўнггида эса юртимиздаги байрам ва тантаналарда кўчаларимизга кўрк бағишлаб турган байроғимиз ҳар биримизда шукроналик ҳисларини уйғотишини таъкидлаб, барчани байрамнинг 29 йиллиги билан муборакбод этдилар.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

        

 

18.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг