Дарҳақиқат, ушбу иллатга қарши бутун дунёда олиб борилаётган кескин курашга қарамай ҳали ҳамон унинг кўрсаткичлари юқорилигича қолмоқда. Шу мақсадда, аҳоли ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бугуннинг долзарб талабидир.
Бу борада Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам коррупцияга қарши курашиш йўналишида ходимларнинг ҳуқуқий билим савиясини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.
Коррупция иллати ислоҳотлар йўлига жиддий ғов бўлибгина қолмай, балки келажак мақсадларимизга эришишга ҳам бевосита таҳдид солиши мумкинлигини кундалик оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда тез-тез учраб турган тамагирлик, мансаб ваколатидан четга чиқиш каби салбий ҳолатлар билан боғлиқ содир этилган воқеалар мисолида кўришимиз мумкин.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”да ҳам коррупция жиноятига қўл урмасликка қаратилган бир қанча тартиблар киритилган бўлиб, уларни ҳамиша божхоначилар ёдда сақлашлари талаб этилади.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳамда бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар давомида фуқароларга божхона соҳасига оид саволлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки вилоят божхона бошқармасининг (65) 221-61-00 (65) 221-65-00 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилмоқда.
18.11.2020