Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байроғимиз – миллатимиз фахридир
1522
Мустақил давлатимиз байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган. Байроғимиз Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир. У халқаро муносабатларда мамлакатимизнинг тимсоли бўла олади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси пештоқида ҳилпираб турган байроғимиз қалбларимизга ифтихор туйғуларини бахшида этади. Телевидение орқали кўп кузатамиз. Моҳир, матонатли спортчиларимиз хорижда ўтказилган  мусобақаларда ғолиб бўлиб, шоҳсупанинг юқорисига кўтарилганларида уларнинг шарафига мадҳиямиз мусиқаси янграйди ва байроғимиз юқорига кўтарилади. Ўша лаҳзаларни кузатарканмиз, ўзбек ўғлонининг ютуғидангина эмас, байроғимизнинг чет элдаги беллашув майдонида энг баланд кўтарилганидан ҳам  чин дилдан фахрланамиз.

Ҳарбий хизматни бошлаётган йигитларнинг Ватанга қасамёдини қабул қилаётганларида ҳам Ватанимиз байроғи пойига тиз чўкиб, уни ўпиб, қасамёдларини ҳеч қачон бузмасликка онт ичадилар.

Буюк аждодимиз соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари ҳам давлат байроғига садоқатли бўлишга даъват этган ва душманга қарши жангларда қўлида байроқ тутган суворий энг олдинги сафларда от сурган. Байроқни узоқдан кўриб, илдам олға интилаётган аскарларнинг кучига куч қўшилиб, юрт учун бўлаётган муҳорабада астойдил жасорат кўрсатишга ҳаракат қилишган.

Ҳаммамиз учун азиз бўлган ва муқаддас байроғимиз миллатимизнинг чинакам фахридир.

 



 

18.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг