Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси
1336
Демократия ва қонун устуворлиги ҳукм сурган жамиятимизда тараққиётимизга ғов бўлаётган айрим ҳолатлар учраб туриши ниҳоятда ачинарли. Хусусан, коррупция иллатининг тараққиётнинг йўлига ғов бўлади.

Мамлакатимизда иқтисодиётимиз  янада жадал суръатлар билан ривожланишини, эзгу ният ва мақсадлар билан яшаётган халқимиз турмуш фаровонлиги таъминланишини, барча соҳада улкан ютуқларга эришишимизни истаган ҳар бир юртдошимиз жамиятдаги бу манфур иллатнинг илдизини қуритишда дахлдор масъул идораларнинг вакилларига мадад беришда  фаоллик намунасини кўрсатиши керак.

Коррупцияга қарши амалга оширилаётган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда эзгу мақсад йўлида бирлашишимиз ва ҳаммаслак бўлишимизни давр тақозо этмоқда. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилган қонунбузар обрўга путур етказади, одамларнинг соғлом онгида давлат идораси ҳақида нотўғри тасаввурни пайдо қилади.

Жамиятимизда салбий коррупцион ҳолатларни бартараф этишда барчамиз ижтимоий ҳодисаларга бефарқ бўлмай, огоҳлик ва ҳушёрлик билан оқилона ёндашиб, қонун ҳимоячилари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор.

 Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида  республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил қилинмоқда, шунингдек тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеороликлар тайёрланиб мунтазам равишда ходимларга намойиш этилмоқда.

Бошқарма ходимларининг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш, ходимлар ўртасида соғлом ишчанлик муҳитини шакллантириш мақсадида, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида юзлаб ходимларнинг оила-аъзолари билан учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, бошқарма ходимлари фаолиятида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини мониторинг қилиш йўналишида ҳар чоракда аноним сўровномалар ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, бошқарманинг кенгайтирилган йиғилишларида барча ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши, ҳар қандай вазиятда божхона ходими шаъни ва қадр-қимматини сақлаши, божхона ходими одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши, камтар, хушмуомалада бўлиши уқтириб келинмоқда.

Шу муносабат билан Давлат божхона хизмати органларининг хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масала юзасидан Давлат божхона қўмитасининг “11-08” қисқа ва Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингиз  мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

18.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг