Фуқаро Х.З. нинг яшаш хонадонидан чиқиб, Ховос-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Оpel” русумли енгил автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ блок постида тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 18 000 000 сўмлик, жами 12 дона “Canon 1/3” русумли принтерлар борлиги аниқланди.
Юк эгаси эса ашёвий далил сифатида олинган мазкур 12 дона принтерларни постдан биринчи маротаба ҳаракатланаётган фуқароларни маълум ҳақ эвазига ёллаб, “Ховособод” чегара божхона пости орқали бўлиб-бўлиб олиб ўтилишини ташкиллаштирганлигини маълум қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.09.2018