Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Замонавий технологиялар – хавфсизлик кафолати
1307
Рақамли божхона тамойили асосида республикамизнинг барча чегара божхона постлари замонавий ва энг сўнгги техникалар билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Бунинг натижасида республика божхона чегараларида хавфсизлик таъминланиб, назорат кучайтирилмоқда.
Замонавий технологиялар – хавфсизлик кафолати

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона постида айни  дамларда олиб борилаётган мукаммал қурилиш ва қайта қуриш ишлари ўз ниҳоясига етмоқда. Мазкур чегара божхона пости сўнгги русумдаги техник воситалар билан ҳам таъминланишига эришилди.

Жумладан, постда фуқароларни божхона назоратидан ўтказишни тезлаштириш ва уни сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида инсон танасини сканерлаш учун мўлжалланган икки проекцион генераторли замонавий техник воситаси олиб келиниб, мутахассислар томонидан ўрнатилди. Ушбу инсон танасини сканерлаш техник воситасининг аввалгиларидан фарқи ҳам унинг икки проекцияда ишлашидир, яъни биринчи проекцияда  инсон бутун танаси бўйича сканерласа, иккинчи проекцияда эса асосий предметлар яширилиши мумкин бўлган инсон танасининг бел қисмидан кўкракка қадар бўлган қисмини сканерлаб ходимларга яширилган предметларни топиш имконини беради.

 “Фарғона” чегара божхона постида инсон танасини сканерлаш учун мўлжалланган техник воситасининг ўрнатилиши у билан ишлай олиш малакасини ҳам талаб этади. Шу муносабат билан мазкур техник воситасини ўрнатиш билан шуғулланган беларусиялик мутахассислар томонидан ундан хизматда қандай фойдаланиш ва ноқонуний олиб кирилиши мумкин бўлган предметларни аниқлаш, унинг кўринишлари бўйича ходимларга ўқув машғулоти ташкил этилди. Ўқув машғулотида мутахассис томонидан техник воситани ишга тушириш ишларидан бошлаб, у билан ишлаш, ундаги маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳамда унинг қулайликлари тушунтирилди ҳамда қатнашчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Мазкур замонавий техник восита юртимиз ҳудуди орқали олиб ўтилиши мумкин бўлган ноқонуний товар-моддий бойликларни олдини олишга хизмат қилади.

18.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг