Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Бошпочтамт” ТИФ божхона постида давра суҳбати
1368
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтамт” ТИФ божхона постида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 9 ноябрь куни қабул қилинган “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида”ги 700-сон қарори талабларини тадбиркорлар ва ТИФ қатнашчиларига етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
“Бошпочтамт” ТИФ божхона постида давра суҳбати

Давра суҳбати давомида ҳозирда амалда бўлиб турган божхона йиғимлари ставкаларининг аксарияти фоизда белгиланганлиги, бу эса ҳалқаро норма талабларига мос эмаслиги таъкидланиб, амалдаги божхона йиғимлари ставкаларини оптималлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини фаол ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, халқаро норма талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги янги қарори қабул қилинганлиги айтиб ўтилди.

         Мазкур қарор билан божхона йиғимлари ставкалари тури 20 тадан 12 тага қисқартирилганлиги, барча божхона йиғими ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган ҳолда қатъий белгиланганлиги, экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида товарларни “экспорт” божхона режимида расмийлаштириш учун йиғим миқдори ўртача 35 фоизга пасайтирилганлиги, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш мақсадида жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ қисмини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун белгиланган божхона йиғимлари ставкалари камайтирилганлиги, божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига, молиявий чора сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида божхона йиғими жорий этилганлиги ҳамда мазкур тартиблар 2021 йил 1 январдан бошлаб амалиётга жорий қилинаётганлиги учрашув қатнашчиларига етказилди.

         Давра суҳбати якунида, мазкур қарор талаблари амалиётда жорий қилиниши божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш ва шаффофлигини янада ошириш, чегара ўтказиш пунктларида тезкор равишда ҳаракатланиш имконини яратиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, айниқса экспортёрлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

Аширқулова Дилдора
 Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
ходими

18.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг