Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Баланд ҳилпирайвер миллат ғурури!
1523
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон- шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.

Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.

Бу йил миллатимиз ифтихори бўлмиш мустақил Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 29 йил тўлади. Шу муносабат Республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам мазкур қутлуғ санага бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан куни-кеча бошқарманинг ёш ходимлари учун байроғимиз ўтмишини чуқурроқ ўрганиш мақсадида  Термиз шаҳридаги “Тарих ва маданият” музейига ҳамда вилоят байроғи майдонига экскурсия уюштирилди.

Байроқ бу - оддийгина тимсол эмас, балки бутун бир юртни бирлаштириб турувчи озодлик, мустақиллик белгиси эканлиги, истиқлолга эришганимиздан сўнг халқимизнинг азалий орзу истакларининг ёрқин ифодаси эканлиги таъкидланди.

Бу каби ўтказилаётган тадбирлар ва экскурсиялар ёш божхоначилар қалбида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада ошириб, байроғимиз тарихини ҳамда унда мужассам маъноларни чуқурроқ ўрганишга замин яратади.

18.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг