Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
2242
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасини бугун халқимиз юрак-юрагидан ҳис этмоқда.

Айниқса, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш  мақсадида пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган  84-сонли умумтаълим мактабида Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб берилди. Тарғиботчилар гуруҳлари томонидан билдирилган фикрлар ва намойиш этилган саҳна кўринишлари шунингдек, ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Маънавий-маърифий тадбир доирасида фаол ўқувчилар, Божхона институти курсантларининг ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 84-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган, турли спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган бир гуруҳ ёшларга “Ватанни мадҳ этувчи” ва “Ҳарбий ватанпарварлик” руҳидаги қўшиқлар ҳамда видеороликлар жамланган дисклар совға қилинди. 

 

 

18.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг