Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар чўнтакка яширилган кумушни фош этишди
1754
Яқинда Фарғона вилоятининг “Ўзбекистон” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан юртимизга қайтаётган фуқаронинг ҳати-харакатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди. Фуқаро З.М божхона назоратидан ўтаётган вақтида божхона ходимининг одатий умумий назорат саволларига ҳаяжонланиб, ўз ёнида ноқонуний буюмлар мавжуд эмаслигини билдирган.

 Шундан сўнг, фуқаро З.М.шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг эгнидаги кўйлак чўнтагига қора рангли целофан пакетга ўралган 28 дона узук, 10 жуфт сирға, 1 дона браслет заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, З.М.нинг қўл сумкаси кўздан кечирилганида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган яна 28 дона турли тақинчоқлар борлиги маълум бўлди.

Қонунбузар шу тарзда божхона ходимларини қўзини шамғалат қилиб, қиймати қарийб 2,5 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 225 грамм кумуш тақинчоқлар ҳамда 2 грамм бронзадан ясалган узукни юртимизга яширинча  олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

17.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг