Яқинда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда республикамизга олиб кирилишининг олдини олишди.
Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.М.га тегишли бўлган қўл юклари «Rapiscan» XR 624 рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда фуқарога тегишли бўлган картон қути ичида хўжалик совуни орасида божхона назоратидан яширилган ва оғзаки сўров жараёнида айтилмаган, жами 170 қути тамаки маҳсулоти борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти
божхона бошқармси
26.06.2018