Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари тадбиркорлар ҳузурида бўлишди
1378
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини жорий қилиш ва ишчи ўринларини яратиш бугунги кунда асосий вазифаларимиздан бири бўлиб келмоқда.
 Божхона ходимлари тадбиркорлар ҳузурида	бўлишди

Шу муносабат билан,Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларнинг экспорт фаолиятига доир муаммолари ечимини ҳал этиш борасида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган “Технопарк” МЧЖ корхонасида ташкил этилди.

Учрашувда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Худоёров ҳамда “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости бошлиғи У.Қодировлар  иштирок этиб, корхонанинг иш фаолияти, яқин ва узоқ йиллик лойиҳалари билан танишишди.

Унда корхона вакилларининг экспорт-импорт жараёнлари билан боғлиқ таклифлари тингланиб, шу ернинг ўзида муҳокама қилинди.

Учрашувда божхона соҳасига оид қабул қилинган муҳим қарор ва фармонлар мазмун моҳияти тушунтирилиб, бугунги кундаги рақамли божхона рақамли иқтисодиётнинг узвий бир бўлаги сифатида юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда муҳим аҳамият касб этаётганлиги, соҳага замонавий рақамли технологияларни жорий қилинганлиги натижасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг юклари тез фурсатларда, инсон омилисиз “Хавфни бошқариш автоматлаштирилган” тизими доирасида электрон божхона юк декларациялари “яшил”, “сариқ” ҳамда “қизил” йўлакларга тақсимланган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётганлиги, божхона постларида экспорт жараёнлари эса 24 соат мобайнида узлуксиз амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидланди.

Учрашув якунида корхона вакиллари мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ислохотлардан мамнун эканликларини таъкидланиб, давлатимизни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлашда беқиёс хизмат олиб бораётган Давлатимиз раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
 Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари асосида корхона томонидан божхона тўловларидан 583,9 млрд сўм имтиёз қўлланилган ҳолда Хитой, Германия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа Европа давлатларидан қиймати 53,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган замонавий технологик асбоб-ускуна ва хомашёлар олиб келинган.

Корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ”Techno Export” корхонаси билан ҳамкорликда қиймати 56 млн АҚШ долларлик  маиший техника товарлари Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Украина ва бошқа МДҲ давлатларига экспорт қилинган.

Корхонада 3500 мингдан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда юқори қувватли, ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотларни  ишлаб чиқариш келгусида импорт ҳажмининг камайиб, рақобатбардош миллий маҳсулотларнинг экспорти ортишини таъминлайди. Шунингдек, япли ички маҳсулот ҳажмида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлар ҳажми ортади. Маҳаллий аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш имконияти кенгаяди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу каби ислоҳотларнинг туб замирида албаттаки, инсон манфаатлари ётади. Бу жараёнда эса тадбиркорга яқиндан кўмакчи бўлиш божхоначиларнинг ҳар бирига дахлдордир.

                 Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

17.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг