Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро К.О. шартли харидорга ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, чет давлатда ишлаб чиқарилган 918 қутида “Samyun Wan” номли биоактив қўшимчаларни 8 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
16.11.2020