Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 255 минг дона пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди
1140
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқубузарлик ўз вақтида фош этилди.
 Андижонда 255 минг дона пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини олдини қаратилган  тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Д ўзига тегишли 255 600 дона пиротехника воситаларини шартли харидорга пуллаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тадбир давомида умумий қиймати салкам 64 миллион сўмлик пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

16.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг