Қарор билан божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга асосан божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш 4 босқичда амалга оширилиши белгиланди.
1-босқичда, экспорт қилувчи ташкилотлар эскпорт контрактлари мониторингини амалга ошириш учун экспорт контрактлари, нарх калькуляцияси ва Пиллачиликни ривожлантириш жамғармасига йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига тақдим этади.
2-босқичда, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси 2 иш кунида экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактларини Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказади ва бу ҳақида 3 иш кунида Давлат божхона қўмитасига маълумотнома беради.
3-босқичда, Давлат божхона қўмитаси доимий равишда ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилишини (экспорт) назорат қилади.
Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилган (экспорт қилинган) ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак тўғрисидаги экспорт қилувчи ташкилотлар кесимидаги маълумотларни “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига ҳар ойнинг якуни билан, кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этади.
4-босқичда, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси доимий равишда ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб чиқилишининг (экспорт) ҳисобини юритади.
Мазкур тартиблар 2021 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилади.
12.11.2020