Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифатига ким кафил?
1235
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифатига ким кафил?

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда  Бектемир тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаролар Х.Н., Ғ.Х.лар 9 дона картон қутиларда умумий қиймати 60 миллион сўмлик 2000 дона “STOPER 2GM” номли дори воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Ф.Қ. умумий қиймати 76 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган 2000 дона “Фленокс 0.4 мл” номли дори воситаларини шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг