Яқинда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тадбир давомида, фуқаро И.Ф. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг салони ҳамда юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 53 380 000 сўмлик 62 820 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12.11.2020