Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижон вилоятида коррупцияга қарши курашиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди
1371
Андижон вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мазмун-моҳияти юзасидан профилактик тадбир ўтказилди.
Андижон вилоятида коррупцияга қарши курашиш  бўйича профилактик тадбир ўтказилди

Тадбир давомида Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этиб, кун тартибидаги мавзу бўйича маъруза қилди.

Маърузада таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Барча соҳалардаги каби божхона органларида ҳам бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чораларини кўриш, божхона органини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, ДБҚнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ҳозирги кундаги Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 28 октябрь кунги “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 189-сонли буйруғи мазмун- моҳиятига ҳам тўхталиб ўтилди.

 Хусусан, божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган барча чора-тадбирларни амалда ифода этиш, уларни ўз вақтида аниқлаш, ва барҳам бериш, унинг салбий оқибатлари, коррупцияни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцион ҳаракатларни амалга ошириш муқаррар жавобгарликка олиб келиши мазкур сиёсатнинг асосий мақсадларидан бири эканлиги юзасидан батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир якунида Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан шахсий таркибдан аноним сўровномалар олиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.

12.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг