Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Ё.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадонда юртимизга қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, сифати кафолатланмаган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 80 миллион сўмлик 2831 дона сифати кафолатланмаган косметика воситалари сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.11.2020