Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди
1048
Кўп ҳолларда сифати кафолатланмаган ёки шифокор маслаҳатисиз ичилган биологик фаол қўшимчалар инсон организмининг юрак-қон томир ва асаб тизимларига зарар етказиши ҳамда ички органларнинг яраланишига олиб келиши мумкин. Бироқ айрим кимсалар томонидан ўз манфаатини ўзгаларнинг соғлигидан устун қўйиб, ана шундай сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга олиб кириш ва сотиш ҳолатлари учраб турибди.
Жиззахда биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити  бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда шунга ўхшаш ҳолатнинг олдини олишди.

Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро У.З. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик биофаол қўшимчаларни сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

12.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг