Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон 58 миллион долларлик помидор экспорт қилди
917
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 58,8 миллион АҚШ доллари қийматидаги 84 446 тоннадан ортиқ помидор экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон 58 миллион долларлик помидор  экспорт қилди

Мазкур йилда 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 28 935 тонна кўп помидор экпорт қилинган бўлиб, 52 фоизга ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, помидорнинг 35 фоизи Қозоғистонга ва 30 фоизи Россияга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда помидор экспорти Бирлашган Араб Амирликларига 3,6 баробарга ва Украинага 7 баробарга ортган.

Мазкур йилдан илк бора юртимиздан Белоруссия ва Афғонистонга помидор экспорти йўлга қўйилди.

12.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг