Шу боис, Андижон вилоят божхона бошқармаси, вилоят миллий гвардия бошқармаси ҳамда туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Андижон туманида жойлашган 53-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида амалий кўргазмали тадбир бўлиб ўтди.
Энг буюк қаҳрамонликлар Ватанга муҳаббат туфайлигина юзага келади. Токи орамизда Ватанпарвар ёшлар кўпайиб борар экан, ҳаётимиз ҳамиша тинч ва осуда бўлиши замирида авлодларимиз ҳам ана шундай тинч ва фаровон юртда яшаш насиб қилади албатта.
Тадбир аввалида мактаб жамоасининг 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган тўгараклари ва ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан яқиндан танишилди. Ўтган очиқ мулоқот давомида вилоят божхона бошқармаси ҳамда миллий гвардия ходимлари сўз олиб, ўқувчи ёшларга ўзларининг камтарона меҳнат фаолияти ва эришилган ютуқларида ўз устида ишлагани, ҳозирга қадар ўқиб ўрганаётганликлари ҳақида сўзлаб, ўқувчи ёшларга эртанги порлоқ келажак уларники эканлиги, бунинг учун эса энг аввало қунт билан ўқишлари, ўз фикр доираларини янада кенгайтиришлари зарурлиги юзасидан ўз тавсияларини бериб ўтдилар.
Шунингдек, ўқувчи ёшларга вилоят божхона бошқармаси ҳамда миллий гвардия бошқармаси фаолияти ёшларни ҳам келгусида Ватанпарвар комил инсон бўлиб вояга етишларида таълим даргоҳининг ўрни беқиёс эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
11.11.2020