Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1271
Божхона идоралари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро А.А. га тегишли бўлган “Tico” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салон қисмида жами 14 400 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Андижон шаҳридаги ишлаб чиқариш цехларидан бири ва фуқаро А.У.га тегишли бўлган “Damas” русумли автомашина ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида цехда 14 473 дона ва “Damas” русумли автотранспорт воситасида 400 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Тадбир давомида умумий қиймати 29,8 миллион сўмлик 27 273 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

11.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг