Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 13,8 миллион долларлик телевизорларни экспорт қилди
1144
Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 13,8 миллион АҚШ доллари қийматидаги 119 425 дона телевизорлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 13,8 миллион долларлик телевизорларни экспорт қилди

Телевизорлар экспортидан келган валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ошган.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, телевизорларнинг 32 фоизи Озарбайжонга, 24 фоизи Қозоғистонга, 21 фоизи Россияга ва 8 фоизи Украинага экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда телевизорларнинг экспорти Қирғизистонга 2,2 баробарга ва Тожикистонга 2,2 баробарга ошган.

Мазкур йилдан бошлаб Грузия ва Туркияга юртимиздан телевизорлар экспорти йўлга қўйилди.

 

11.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг