Бунда умумий учрашувлар ва давра суҳбатларига эмас, балки ҳар бир тадбиркор билан алоҳида мулоқотга киришиш, кези келганда бевосита уларнинг корхоналарига бориб, божхонага доир сўнгги янгиликлардан воқиф этиш, муаммоларни эса зудлик билан жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Давлат божхона қўмитасининг Ташқи иқтисодий фаолият нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси бошқармаси бўлим бошлиғи Хусан Каримов ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ташқи иқтисодий фаолият нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гурухи бош инспектор-эксперти Нодир Азимов, “Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Рустам Мурзаевлар тадбиркорлик субъектлари билан хизмат фаолиятда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича“Uztex Group” ҚК МЧЖ ташкилотига ташриф буюришди.
Учрашувда “Uztex Group” ҚК МЧЖ вакиллари томонидан билдирилган фикрларга Х.Каримов томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.
Учрашув якунида божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганда, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (0-371) 235-07-61 ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлиги ва мурожаат қилган шахснинг маълумотлари сир тутилиши кафолатланиши эслатиб ўтилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 20 бошқарма катта прокурори
10.11.2020