Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиётга тўсиқ
1205
Демократик давлат, фуқаролик жамият қуриш йўлида ривожланаётган ҳар бир мамлакат ўзининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, моддий ва маънавий тараққий топиши учун барча имкониятларини ишга солади.

Жамиятнинг ривожланиши йўлида юртнинг ҳақиқий фарзандлари ўзининг матонати ва касбига садоқати билан жон куйдириб меҳнат қилсалар, мамлакат тақдирига бепарво айрим фуқаролар эса фақат ўз манфаатларини ўйлайдилар.  Миллат кушандаси дея аталмиш коррупция иллати ҳам ҳар бир давлат ривожига катта тўсиқ бўлувчи вабо саналади.

Бугун дунё мамлакатлари қатори бизнинг Ватанимизда ҳам коррупция иллатига қарши кескин ва муросасиз муносабатни шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурларининг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармонининг қабул қилинганлиги бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад эса юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имиджини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Божхона органлари фаолиятида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, божхона ходимларининг ҳалол, масъулиятли, софдил ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган
10 ойи давомида ўтказилган 18 та маърузалар, 38 та ходим билан индивидуал профилактик суҳбатлар,  ходимларнинг яқин қариндошлари иштирокидаги 1 та йиғилишлар ҳам айнан тизим ходимлари онгида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва пок, виждонан амалга оширишлари тарғиботи йўлида амалга оширилди.

Барча жисмоний ҳамда юридик шахслар, божхона соҳасига оид саволлари ҳамда мурожаатларни Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқамасидаги 61 224-90-86, 61 224-02-68 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкин.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг