Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байроқ – тинчлик рамзи, умид тимсоли
1551
Ҳар бир мустақил давлат ўзининг миллий тимсол ва рамзларига эга бўлиши тарихимиздан маълум. Бугун тенглар ичида тенг бўлмиш Ўзбекистон байроғи дунёнинг турли давлатларида, халқаро ташкилот ва спорт мусобақаларида баланд кўтарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.

Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва хаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли саналади. 

 Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади. 

Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у эришилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.  

18 ноябрь — Давлатимиз  байроғи, ўзлигимиз рамзи қабул қилинган кун. Бу йил давлатимиз байроғининг доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳлари, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, судлар, прокуратура органларининг биноларида осуда осмонимиз остида ҳилпираётганига 29 йил тўлади. 

Ўткан ушбу қисқа давр мобайнида халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланувчи давлатимиз байроғи жаҳон ареналарида буюк юртимиз фарзандларининг қўлга киритаётган ғалаба ва мувафаққиятлари натижасида янада баланд осмонларга кўтарилмоқда.

Суверенитетимиз рамзи бўлган байроғимиз тинч ва осуда осмонимиз узра мангу ҳилпирайверсин.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг