Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Боёвут туманида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
1272
Фавқулодда вазиятлар атроф табиий муҳитга зарар етказиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ва энг ёмони инсонларнинг қурбон бўлиши, уларнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатиши ҳеч кимга сир эмас. Шу боис, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва бу борада етарли кўникмаларни бериш жуда муҳим аҳамият касб этади.

Худди шу мақсадда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Унда вилоят Божхона, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар бошқармалари, Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ва бошқа ҳамкор ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Ўқув машғулоти “Иккиламчи қора металларни қабул қилишда номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбаси аниқланганда “Сирдарё иккиламчи қора металлар” филиали раҳбариятининг вилоят фуқаро муҳофазаси хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари”  мавзусида ташкил этилди.

Режага асосан 3 та ўқув нуқтасида ташкил этилган махсус–тактик ўқув машқининг 1-ўқув нуқтасида филиалга кириб келган автотранспорт воситаси ва ундаги иккиламчи қораметалларни радиометрик қурилма орқали текширувдан ўтказиш, металлар ичидан номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбааси аниқланганда корхона масъул ходимларининг тегишли вилоят Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимлари хизматларига хабар беришларини бажарилиши амалда кўрсатиб берилди.

Машқнинг 2-ўқув нуқтасида эса вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан номаълум ионлаштирувчи нурланиш манбааси топилган жойга тезкорлик билан етиб келинди ҳамда разведка ишлари амалга оширилди.

Радиациявий ифлосланиш ўчоғини кенгайишга йўл қўймаслик ва тугатиш ишларини ўтказиш юзасидан қабул қилиш учун таклифлар ишлаб чиқилди ва манбаани зарарсизлантириш ишларини амалга ошириш ташкиллаштирилди. Ушбу вақтда эса, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва божхона ходимларидан тузилган гуруҳ хавфли зона ҳудуди ўраб олиниб, қўриқлаш ташкил этилди. Аниқланган манбаанинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича тезкор-тергов тадбирлари ўтказилиб, ионлаштирувчи нурланиш манбаасини олиб чиқиб кетиш йўналиши бўйича кузатиб бориш ташкил этилди.  

Машғулотнинг учинчи ўқув нуқтасида радиациявий ифлосланиш ўчоғидаги ишларга жалб этилган шахсий таркибни санитар ишловдан ўтказиш юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус гуруҳи томонидан санитар пост ташкил этилиб, ишлаган шахсий таркиб ва техникалари махсус ишловдан ўтказилди. 

Машғулот давомида божхона ходимлари ҳам бу борада етарли кўникмаларга эга бўлиш билан бир қаторда ҳамкорликда тезкор ҳаракатларни амалга оширишди.

Якунда эса “Сирдарё  иккиламчи қораметалл” филиали раҳбарияти ва ходимларининг корхонада санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбааси аниқланганда тегишли хизматлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари деб баҳоланди.

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида ташкил этилган бундай ҳамкорликдаги машғулотлар ўзининг натижасини бериши шубҳасиз.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг