Жумладан, Давлатимиз раҳбари 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005 сонли Фармонига имзо чекдилар.
Фармон божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи давомида Сурхондарё вилоятининг ҳудудий ва тармоқ ташкилотлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали қиймати
168,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти амалга оширилган.
Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:
- Ип-калава маҳсулоти экспорти 50,8 миллион АҚШ доллар;
- Ловия маҳсулоти экспорти 39,2 миллион АҚШ доллар;
- Мош маҳсулоти экспорти 10,9 миллион АҚШ доллар;
- Пахта толаси 7,1 миллион АҚШ доллар;
- Пиёз маҳсулоти экспорти 6,7 миллион АҚШ доллар;
- Кўкат маҳсулоти экспорти 4,6 миллион АҚШ доллар;
- Карам маҳсулоти экспорти 4,4 миллион АҚШ доллар;
- Кийим-кечак экспорти 3,9 миллион АҚШ доллар;
Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида вилоятдан экспорт қилинган маҳсулотлар борган асосий мамлакатлар:
- Афғонистон Ислом Республикасига 37,4 миллион АҚШ доллари миқдорида;
- Хитой Халқ Республикасига 45,5 миллион АҚШ доллари миқдорида;
- Россия Федерациясига 18,5 миллион АҚШ доллари миқдорида ;
- Покистон Ислом Республикасига 30,9 миллион АҚШ доллари миқдорида;
- Қирғизистон Республикасига 14,2 миллион АҚШ доллари миқдорида;
- Туркия давлатига 10,1 миллион АҚШ доллари миқдорида.
Мазкур ижобий ўсишларга вилоят божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшмоқда. Ҳозирда, бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда онлайн божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилиб тез фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида, тадбиркорлар билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда мулоқотлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилаяпти.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йил январь-октябр ойлари давомида тадбиркорлик субъектларига жами 301,5 млрд сўмлик имтиёзлар қўлланилган.
Бир сўз билан айтганда, божхона хизмати органлари ходимларининг халқимиз хотиржамлиги ва дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти туну-кун давом этмоқда.
10.11.2020