Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари фарзандлари ўртасида оммавий спорт тадбири ташкил этилди
1876
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Давлат божхона тизимида хизмат қилаётган божхона ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, уларнинг саломатлигини тиклаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар, Сирғали туманидаги хизмат уйи ҳудудида оммавий спорт тадбири ташкил этилди.
 Божхона ходимлари фарзандлари ўртасида оммавий спорт тадбири ташкил этилди

Спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ҳамда дартс турлари бўйича ўтказилган беллашувларда божхона ходимлари фарзандлари ўзларининг чаққонлиги, зукколиги,эпчиллиги ҳамда кучлилигини намоён қилишди.    

Спорт тадбирлари давомида болажонларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини ошириш, уларни Она юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида турли кўнгилочар ўйинлар ва  қизиқарли тадбирлар, жумладан хизмат итлари билан томошалар ташкил этилди.

Мусобақада ғолиб деб топилган болажонларга бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Жалилов томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик учун совғалар топширилди.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг