Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Меморандум доирасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда
1537
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ўқув маркази билан Миллий кинология маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида 2019 йил 21 май куни меморандум имзоланган.

Мазкур  Меморандум талабларидан келиб чиқиб, Миллий кинология марказига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ўқув марказининг 16 нафар инструкторлари ва кинологлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан бир кунлик ўқув амалиётини ўтади.

Шунингдек, Миллий кинология марказининг 16 нафар инструкторлари ва кичик инспектор-кинологлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ўқув марказида бир кунлик амалиётни ўтади.

Амалиёт давомида инструктор ва кинологлар тажриба ва хизмат итларини тайёрлаш юзасидан ўзаро фикр алмашишди. Амалий машғулотлар савол жавоблар ва қизиқарли баҳс мунозаралар шаклида ўтказилди. Меморандум бўйича режалаштирилган тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг