Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Д.Б. ва унга тегишли бўлган хўжалик сумкаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, сумкада жами 3600 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида фуқаролар Х.Б. ва Н.Х.лар ҳамда уларга тегишли бўлган сумкалар кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу сумкаларда яна 24 минг дона пиротехника воситалари мавжудлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбир давомида 27 600 дона пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.
Яна бир ҳолатда фуқаро З.К.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, жами 12600 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.11.2020