Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида янги йўналишда кинологлар ўқитилиб, хизмат итлари тайёрлаб берилди
4960
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сон қарорида Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг талабларидан келиб чиқиб, 2020 йилдан бошлаб йилига 5 тадан ўсимликлар карантини соҳасидаги “детектор - хизмат ит”ларини ҳамда 5 нафар кинологларни тайёрлаб берилиши белгиланган.
Миллий кинология марказида янги йўналишда кинологлар ўқитилиб, хизмат итлари тайёрлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази ўртасида имзоланган икки томонлама шартномага мувофиқ Марказда 2 нафар инспекция кинологлари “Ўсимлик уруғларини қидириш” йўналиши бўйича таҳсил олиб, якуний назарий ва амалий синовлардан мувоффақиятли ўтишди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси буюрмасига асосан йил якунига қадар яна 3 нафар кинолог ва 3 бош хизмат итларини тайёрлаш бўйича ўқув курси ташкил этилади.

Эндиликда, Республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда ўсимликлар ва уларнинг уруғларини олиб кирилишини олдини олишда хизмат итларидан фойдаланилади.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг