Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Келажагимиз эгалари билан давра суҳбати ўтказилди
1141
Тил – миллат кўзгуси. Уни асраб авайлаш, софлигини сақлаб қолиш ва бойитиш бугуннинг долзарб масаласидир.
Келажагимиз эгалари билан давра суҳбати ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида “Қорақалпоқ тили ва ўзбек тили Қорақалпоғистон Республикасининг давлат тиллари” эканлиги белгиланган.  Жорий йил  21 октябрда ўзбек тили байрами куни кенг нишонланган бўлса, 1 декабрда қорақалпоқ тилига Қорақалпоғистон Республикаси давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлади. Шу муносабат билан, республика ҳудудида қардош саналган ҳар иккала тилнинг нуфузини янада ошириш, луғавий бойитиш, давлат тилларида иш юритилишида бадиийлик мезонларига қатъий амал қилиниши юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Хўжайли” чегара божхона пости ходимлари  келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз онгида она тилимизга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, ўзаро мулоқот жараёнида ҳам унинг бадиийлик мезонларига амал қилинишига алоҳида эътибор қаратишни тарғиб этиш мақсадида, туманда жойлашган умумтаълим мактабларининг бирида бўлиб, мактаб ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказишди.

Давра суҳбати давомида божхона ходимлари ўқувчиларга давлат тилида иш юритилишида тилдаги софликка, бадиийликка алоҳида эътибор қаратилиши, келажакда ким қандай касбнинг бошини тутсада, биринчи навбатда, ўз она тилини яхши билиши кераклигини айтиб ўтиб, ўқувчилар билан дилдан суҳбат қуришди.  

Тадбир якунида ёш авлод ўзбек ва қорақалпоқ адиб-у шоирлари қаламига мансуб шеърлардан ўқиб, давлат тили дарсларидан олган билим ва кўникмаларини намойиш этишди.

            

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг