Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди
3025
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоят божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 60 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қонун доирасида ўрганиб чиқилган.

Шундан жисмоний шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлардан:

- 7 таси  божхона ходимларнинг хатти-ҳаракати юзасидан;

- 3 таси божхона расмийлаштирувидан имтиёз бериш тўғрисида;  

- 8 таси божхона расмийлаштируви бўйича;

- 7  таси олинган ТМБни қайтариш;

- 8 таси бошқа масалалар бўйича.

Ўтган давр мобайнида бошқармага юридик шахсларнинг 27 та ёзма мурожаатлари рўйхатга олинган. Шундан:

-  1 та божхона ходимларнинг хатти-ҳаракати юзасидан;

-  6 та имтиёз қўллаш тўғрисида;

-  16 та божхона расмийлаштируви бўйича;

-  1 та олинган ТМБни қайтариш;

- 3 та бошқа масалалар.

Коронавирус пандемияси даврида фуқароларнинг сарсон бўлишига йўл қўймасдан, мурожаатида кўтарилган масалаларни имкон қадар қисқа муддатда ҳал этиб, ўз вақтида жавоб қайтарилиши вилоят божхона бошқармаси раҳбариятининг алоҳида назоратига олинган.

Шунингдек, тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда.

10.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг