Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яратилган қулайликлар товар айланмаси ҳажмини оширишга хизмат қилмоқда
1036
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар аниқ мақсадларга қаратилгани бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўз исботини топиб, юксак самарасини бермоқда. Буни биргина Қашқадарё вилоятида божхона бошқармаси тасаруфидаги ТИФ божхона постлари томонидан амалга оширилган ишлар мисолида кўришимиз мумкин.

Олинган маълумотларга кўра, бошқарма ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 711,7 миллион АҚШ долларилик экспорт ва импорт товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

Вилоятга хориждан импорт қилинган маҳсулотлар асосан технологик асбоб-ускуналар (207,2 миллион АҚШ доллари), кимё саноати маҳсулотлари (118,2 миллион АҚШ доллари), металл ва ундан тайёрланган буюмлар (80,4 миллион АҚШ доллари), насослар (36,7 миллион АҚШ доллари) ва транспорт ва эҳтиёт қисмлар (30,3 миллион АҚШ доллари) сингари товарларни ташкил этади.

Товарлар экспорти эса 31 та давлатларга амалга оширилган бўлиб, асосий ҳамкорлар Эрон (37,7 миллион АҚШ доллари), Туркия (21,0 миллион АҚШ доллари), Россия Федерацияси (18,3 миллион АҚШ доллари), Афғонистон (14,9 миллион АҚШ доллари), Тожикистон (12,8 миллион АҚШ доллари), Қозоғистон (12,5 миллион АҚШ доллари), Индонезия (12,2 млн. АҚШ доллари) ва Хитой (11,2 млн. АҚШ доллари) давлатларини ташкил этган. Экспорт фаолияти билан шуғулланган субъектлар сони 127 тани, товарлар туридан эса 298 та ташқи  иқтисодий фаолият товар номенклатура кодига мансуб товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Экспортга жўнатилган асосий товарлардан ип калава (41,3 миллион АҚШ доллари), минерал ўғитлар (25,0 миллион АҚШ доллари), табиий қазилмалар (21,8 млн. АҚШ доллари), пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар (19,3 млн. АҚШ доллари) ва тўқимачилик маҳсулотлари (6,2 млн. АҚШ доллари) ўрин эгаллади.

Албатта, эришилган натижаларда божхона органларида тадбиркорларга яратилган қулайлик ва имкониятлар ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Экспорт-импорт операцияларининг тезлашишига ва божхона чегараларидан олиб ўтиладиган товарлар ҳажмининг ошишига хизмат қилмоқда.

Хусусан, божхона расмийлаштирувидан ўтказилган 711,7 миллион АҚШ долларилик товарлар учун ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан тақдим этилган 17 016 та божхона юк декларациялари масофадан туриб, электрон шаклда божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилди. Божхона юк декларацияларининг 12 495 таси импорт ва 4 521 таси экспорт божхона режимларига расмийлаштирувдан ўтказилган.

Яна бир қулайликлардан “яшил” ва “сариқ” йўлакли тизимларнинг жорий этилганлиги, товарларни божхона кўригидан ўтказишда ўзининг аксини топди ва тадбиркорлар мушкулини осон қилмоқда.

Бугунги кунда юртимиздаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд. Бу борада божхона тўловларидан қўлланиладиган имтиёзлар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўтган даврида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан амалга оширилган импорт учун божхона тўловлари бўйича 1 триллион 833 миллиард сўм миқдорида божхона имтиёзлари қўллангани фикримизни тасдиқлайди.

Божхонада яратилган қулайликлар ташқи иқтисодий фаолият субъектларига қўл келмоқда. Маблағ ва қимматли вақтлари тежалаяпти. Божхона расмийлаштирувларининг масофадан амалга оширилиши, пандемия даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилишда асқотмоқда.  

Яна бир жиҳати божхонада яратилган қулайликлар тадбиркорларга доимий равишда тушунтирилиб, қулайликлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланишлари бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу эса, мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

 

 

 

9.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг