Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар Кенгаши, Наманган вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси ҳамда Наманган вилояти мусиқали драма театри ҳамкорлигида ходимларнинг маданий дам олишлари ва маънавий озуқа олишлари учун Наманган вилояти мусиқали драма театрида тадбир ташкил этилди.
Наманган вилояти мусиқали драма театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Амир Темур ёхуд адолат қиличи” номли спектакл ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига намойиш этилди.
Спектаклда буюк давлат арбоби, саркарда бобокалонимиз Амир Темурнинг ибратли ҳаёти, давлат бошқарувидаги маҳорати, жанг санъати сирлари, адолат ва сиёсат оламидаги мардликлари акс этган бўлиб, барча томошабинларнинг хотирасида чуқур из қолдирди ҳамда бой маънавий озуқага эга бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби маданий тадбирларнинг мунтазам равишда ўтказилиши хизмат самарадорлигини ортишида муҳим аҳамиятга эга.
Наманган вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда келгусида бундай тадбирлар салмоғини янада оширишни режалаштирган.
М.Абдуллаев
Наманган вилояти божхона
бошқармаси Касаба уюшмаси раиси
9.11.2020