Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рақамли технологиялар коррупцияни олдини олишда самарали восита
1193
Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш чоралари мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошланган.

Хусусан, тизимга билимли, соғлом ва теран фикрлайдиган кадрларни танлаб олиниши ҳамда ходимларни хизмат давомида ватанга садоқатли ва ҳалол бўлишлари учун амалга оширилган чоралар, шунингдек, соҳанинг барча бўғинидаги ходимларига хизмат вазифаларини бажаришлари учун яратилган шароит ва қулайликлар коррупциянинг олдини олишга замин яратмоқда.

Бундан ташқари, замонавий ахборот технологияларнинг соҳага жорий этилганлиги ҳам ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.

– Божхона хизматига ахборот технологиялардан фойдаланиш 1996-йилларда бошланган эди, – деб хотирлайди ҳозирда нафақада бўлган собиқ божхона ходими Ғани Бозоров. – Ўша вақтда яратилган дастурларга мамлакатимиз худудига импорт асосида келаётган ва экспортга чиқарилаётган товарлар ҳақидаги маълумотлар киритилар эди. Бу эса товар ва транспорт воситалари назоратини олиб боришда ва ҳисобини юритишда қўл келар эди. Йиллар давомида тизимлар такомиллаштирилиб келинди. Эндиликда ушбу ахборот технологиялари божхона ишининг барча соҳасини қамраб олган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармони қабул қилиниб, божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, «қоғозсиз ва электрон божхона»нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган «рақамли божхонани» шакллантириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш юзасидан концепция ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси” тасдиқланди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

9.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг