Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Р.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадонда юртимизга қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 230 миллион сўмлик 5 турдаги 249 дона маиший техника воситалари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7.11.2020