Бугунги кунда ана шундай нохуш вазиятларни олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш ва олди-сотдисига қарши тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда қарши курашишва божхона аудити бўлими ходимлари Навоий шахрида ўтказган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Ж 6720 дона пиротехника воситаларини келишилган нархларда сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
7.11.2020