Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари гиёҳвандлик воситаларининг яширин савдосига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкоро тадбир давомида фуқаро Г.Энинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Натижада, унинг яшаш хонадонидан жами 84,23 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда божхона органлари томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
7.11.2020