Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан “тушиб қолган” тикув машиналари фош этилди
1130
Божхона органлари томонидан божхона чегаралари орқали товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва яширин иқтисодиётга қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига фуқаро Х.Ш бошқарувидаги қўшни давлатдан кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, пост ходимлари томонидан  ундаги товарлар тақдим этилган ҳужжатлар билан мослигига шубҳа қилиниб, божхона кўриги тайинланди.

Натижада, божхона ходимларининг оғзаки сўровида айтилмаган ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати  71 миллион сўмлик 102 дона тикув машиналари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

7.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг