Жумладан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 52,8 миллион сўмлик
22 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.11.2020