Ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Қашқадарё” йўналишида ҳаракатланиб келган фуқаро Журабоев Хусниддин бошқарувидаги ДАФ русумли юк автомашинаси “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, ушбу автомашина юкхонасида хориж давлатида ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 480 дона қоплардаги, вазни 24 тонна ва қиймати
132 миллион сўмлик бўлган “Аммофос” минерал ўғитлари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.11.2020