Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратидан яширилган товарлар аниқланди
1081
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамиз ҳудудидига кўп миқдордаги товар моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга доир навбатдаги найрангларга чек қўйилди.

Хусусан,“Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган контейнерларда вилоятдаги МЧЖ номига келтирилган юклар божхона назоратидан ўтказилди. 

Натижада, божхона юк кузатув ҳужжатлари ва божхона юк декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 252 537 500 сўмлик турли товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, пост ходимлари қўшни давлатдан кириб келган темир йўл вагонларини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди. Текширув давомида темир йўл вагони ичида юк-кузатув ҳужжатлари ва божхона юк декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона назоратидан яширилган салкам 184 млн. сўмлик швеллер товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўтиш жоизки “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида қиймати 1 млрд. сўмлик жами 76  та божхона қонун  бузилиш ҳолатлари аниқланган.

 

 

 

7.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг