Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
102 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1038
Мамлакатимизда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига ва айланишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятининг чегара олди ҳудудида кузатувга олинган фуқаро А.Қ. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада фуқаро М.З.га тегишли бўлган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда фуқаро Х.Н.га сотиш учун олиб кетилаётган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 102 миллион сўмлик, жами 600 дона “Тропикамид” номли сифати кафолатланмаган кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг