Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хориждан юртимизга темир йўл контейнерида олиб келинган юклар “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тасарруфидаги божхона омборларидан бирида кўздан кечирилди.
Натижада, юклар орасида йўл юк-кузатув хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 586 миллион сўмлик 4 тонна “мих” ҳамда 610 дона “радиатор” товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
7.11.2020