Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Латвияга 15,5 миллион долларлик пластмасса буюмлар ва плёнка, 2,5 миллион долларлик пахта толаси, 2,5 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 2,2 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари ва 850 минг долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.
Шунингдек, жорий йилдан Латвияга юртимиздан маиший буюмлар ҳамда ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар экспорти ҳам йўлга қўйилди.
6.11.2020