Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 11 миллион долларлик мева шарбатлари ва салқин ичимликлар экспорт қилди
1102
Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 11,1 миллион АҚШ доллари қийматидаги 14 891 тонна мева шарбатлари ва салқин ичимликларни экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.
Кун рақами: Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган даври мобайнида  11 миллион долларлик мева шарбатлари ва салқин ичимликлар  экспорт қилди

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондан мева шарбатлари ва салқин ичимликлар экспортининг 40 фоизи Россияга, 40 фоизи Қозоғистонга, 10 фоизи Қирғизистонга ва 5 фоизи Туркманистонга тўғри келади.

Шунингдек, жорий йилдан юртимиздан илк бора Германия, Украина, Польша ва Бирлашган Араб Амирликларига  мева шарбатлари ва салқин ичимликлар экспорти йўлга қўйилди.

 

 

6.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг