Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
172 миллион сўмдан ортиқ тиббиёт воситалари ва вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди
1085
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
172 миллион сўмдан ортиқ тиббиёт воситалари ва вирус блокаторларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Х бошқарувидаги “Нексия-3”, фуқаро Ф.М бошқарувидаги “Нексия-2” ҳамда фуқаро К.Я бошқарувидаги “Матиз” русумли енгил автотранспорт воситалари кузатувга олинди. Шундан сўнг, ушбу автоуловлар Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги автотураргоҳлардан бирида “шартли харидор”га товарларни сотиш мақсадида тўхтаган вақтида, тадбир иштирокчилари ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу  автотранспорт воситаларининг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 172 миллион 240 минг сўмлик тиббиёт воситалари ва вирус блокаторлар  борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки текширув ва суриштирув натижасида ашёвий далил сифатида олинган товарлар фуқаро Х.А.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

6.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг